Ofisbop Жадвал: Excel файллари ва формулалар ўзбекча

Бюджет, иш вақти табели, ҳисоб-фактура ва ҳисоботлар учун электрон жадвал. Excel файлларини очади ва сақлайди, ҳар бир формула ўзбек тилида тушунтирилган.

Ofisbop Жадвал ойнаси: формулалар қатори, диаграмма ва ойлик бюджет жадвали

Ofisbop Жадвал — электрон жадвал дастури. Унда Excel файллари очилади, ҳисоб-китоб қилинади ва натижа яна .xlsx форматида сақланади. Формулалар Excelʼдаги номлар билан ёзилади (SUM, IF, VLOOKUP), шунинг учун бошқа дастурда тузилган жадвал ҳам тўғри ҳисобланади.

Нималар қилса бўлади

Қайси файллар очилади

Ofisbop Жадвал очадиган ва сақлайдиган форматлар
ФорматИзоҳ
.xlsx, .xlsmАсосий формат: очиш ва сақлаш
.xls, .xlsbЭски ва иккилик Excel файллари очилади
.xltx, .xltm, .xltАндозадан янги жадвал яратилади
.csvМатн кодлаши (УТФ-8, УТФ-16, Windows-1252 ва бошқалар) автоматик аниқланади
.ods, ДБФОпенДосумент жадваллари, банк ва 1С экспортлари

Формулалар ўзбекча тушунтирилган

Excelʼда ишлашни янги ўрганаётган одамга энг қийини — қайси функция нима қилишини эслаб қолиш. Ofisbopʼда катакка = ва функция номини ёзсангиз, унинг нима қилиши, қайси аргументлар кераклиги ва кичик мисол ўзбек тилида чиқади. F1 босилса, қисқа тугмалар рўйхати очилади. Бу тугмалар кирилл клавиатурасида ҳам ишлайди.

Оддий жадвал тузиш, саралаш ва энг кўп ишлатиладиган формулалар ҳақида: Excel жадвалини очиш ва жадвал тузиш.

Онлайн ёки компьютерда

Жадвални браузерда ўрнатмасдан очса бўлади: ofisbop.uz/апп. Файл интернетга юкланмайди, ҳисоб-китоб компьютерингизнинг ўзида бажарилади. Катта жадваллар билан кўп ишласангиз, компьютер версияси қулайроқ: у тезроқ ва Google Driveʼга захира қила олади.

Тайёр жадваллар

Жадвал намуналари: иш вақти табели, ойлик бюджет, омбор ҳисоби, ҳисоб-фактура ва дарс жадвали. Формулалари тайёр, фақат ўз маълумотингизни ёзасиз.

Кўп бериладиган саволлар

Excel файллари формулалари билан очиладими?

Ҳа. .xlsx, .xls ва .csv файллари очилади, формулалар қайта ҳисобланади. Сақланган .xlsx файлни Microsoft Excel ҳам очади.

Макросли (.xlsm) файл ишлайдими?

Файл очилади ва сақланади, лекин VBA макрослари Ofisbopʼда бажарилмайди.

Браузерда ишлатса бўладими?

Ҳа, ofisbop.uz/апп саҳифасида. Ҳисоб очиш шарт эмас, файл серверга юборилмайди.

Бу Microsoft Excelʼми?

Йўқ. Ofisbop Microsoft билан боғлиқ эмас. У Excel форматидаги файлларни очади ва сақлайди.

Фойдали саҳифалар