Ofisbop PDF: ўқиш, имзолаш, бирлаштириш ва Wordʼга айлантириш

PDF файлга имзо қўйинг, формани тўлдиринг, саҳифаларни бирлаштиринг ёки ажратинг ва керак бўлса таҳрирланадиган Word ҳужжатига айлантиринг.

Ofisbop PDF ойнаси: чапда саҳифалар, ўнгда изоҳлар панели ва очиқ PDF ҳужжат

Ofisbop PDF — PDF файлларни кўриш ва улар билан ишлаш учун бўлим. Унда файл ичидаги матнни қайта ёзмасдан туриб, унга имзо, матн, белги ва изоҳ қўшасиз, саҳифаларни тартиблайсиз ва кераксизини олиб ташлайсиз. PDF ичидаги матнни ўзгартириш керак бўлса, файлни Word ҳужжатига айлантириб, Ofisbop Ҳужжатда таҳрирлайсиз.

Нималар қилса бўлади

PDFʼни Wordʼга айлантириш

Матнли PDF (Word ёки бошқа дастурдан сақланган) .docx ҳужжатига айланади: хатбошилар, рўйхатлар, жадваллар ва расмлар тикланади. Сканер ёки телефон камерасидан олинган PDF ичида матн йўқ, фақат расм бор. Бундай файлда аввал Matnni tanib olish (OCR) буйруғини ишлатинг: шундан кейин матнни қидириш, нусхалаш ва Wordʼга ўтказиш мумкин бўлади. OCR тил пакетлари биринчи марта бир мартагина интернетдан юкланади, кейин интернетсиз ишлайди. Мураккаб макетлар соддалашиши мумкин, натижани бир кўздан кечиринг.

Батафсил қадамлар: PDF ни Word га айлантириш.

Имзо ва форма

Имзо, матн ва белгилар PDF стандартидаги изоҳлар сифатида ёзилади, шунинг учун браузерда, телефонда ва бошқа PDF дастурларида ҳам худди шундай кўринади ва чоп этилади. Тўлдириладиган майдонлари бор формалар автоматик танилади; майдони йўқ «қоғоз» формага матнни исталган жойга ёзасиз. Қўлланма: PDFʼга имзо қўйиш ва форма тўлдириш.

Онлайн ёки компьютерда

PDF файлни браузерда ҳам очса бўлади: ofisbop.uz/апп саҳифасида файлни танланг. Файл серверга юкланмайди, ҳамма иш браузерингиз ичида бажарилади, шунинг учун шахсий ҳужжатлар (паспорт нусхаси, шартнома) бегона серверга кетмайди. Компьютер ва Android версияларида ҳам худди шу PDF бўлими бор.

Кўп бериладиган саволлар

PDF ичидаги матнни тўғридан-тўғри ўзгартирса бўладими?

PDF устига матн, имзо ва белгилар қўшилади, кераксиз жойни оқ бўёқ билан ёпиш мумкин. Матнни бутунлай қайта таҳрирлаш учун PDFʼни Word ҳужжатига айлантириб, Ofisbop Ҳужжатда ўзгартирасиз.

Сканер қилинган PDF матнга айланадими?

Ҳа, аввал «Матнни таниб олиш (OCR)» билан. Ўзбек (лотин ва кирилл), рус ва инглиз тиллари танилади. Тил пакети биринчи марта юкланади, кейин интернетсиз ишлайди.

Файлларим интернетга юкланадими?

Йўқ. Компьютерда ҳам, браузер версиясида ҳам PDF қурилмангизнинг ўзида очилади ва сақланади.

Пулликми?

Йўқ. Барча PDF имкониятлари бепул, реклама йўқ.

Фойдали саҳифалар