
Ofisbop Ҳужжат — матн муҳаррири. Унда Word файллари (.docx ва эски .doc) очилади, таҳрирланади ва яна Word форматида сақланади, шунинг учун файлни олган одам уни Microsoft Wordʼда ҳам, бошқа дастурда ҳам оча олади. Меню ва тугмалар ўзбек тилида (хоҳласангиз рус ёки инглиз тилида), имло текшируви ўзбекча луғат билан ишлайди.
Нималар қилса бўлади
- Шрифт, ўлчам, ранг, қалин ва курсив; сарлавҳа услублари, рақамли ва белгили рўйхатлар
- Жадвал, расм, саҳифа рақами, колонтитул ва саҳифа узилиши
- Расмий ҳужжат ҳошиялари бир босишда: юқори ва пастки 2 см, чап 3 см, ўнг 1,5 см
- A4, A5, A3 ва Letter қоғоз, китоб ёки албом йўналиши
- Ўзбекча имло текшируви: хато сўз тагига қизил чизиқ тортилади, устига боссангиз тўғри вариантлар чиқади
- Бутун ҳужжатни лотиндан кириллга, кириллдан лотинга ёки янги алифбога бир босишда ўгириш
- PDF қилиб сақлаш ва чоп этиш: китобча, орқа-олди ёки вараққа 2 ва 4 саҳифа (компьютер версиясида)
- Версиялар тарихи: олдинги ҳолатга қайтиш мумкин
Қайси файллар очилади
| Формат | Очиш | Сақлаш |
|---|---|---|
| .docx, .docm | Ҳа | Ҳа |
| .doc (Word 97–2003) | Ҳа | .docx қилиб |
| .dotx, .dotm, .dot (андозалар) | Ҳа, андозадан янги файл яратилади | «Андоза сифатида сақлаш» |
| .rtf, .odt | Ҳа | Ҳа |
| Ofisbop PDF очади | Ҳужжатни PDF қилиб сақлаш |
Эски Word 6/95 файлларидан фақат матн олинади. Батафсил: эски .doc ва .xls файлларни очиш.
Онлайн ёки компьютерда
Ҳужжатни ўрнатмасдан, шу сайтнинг ўзида яратиш мумкин: ofisbop.uz/апп саҳифасини очинг ёки юқоридаги «Браузерда янги ҳужжат» тугмасини босинг. Рўйхатдан ўтиш керак эмас, файл бизнинг серверга юборилмайди: у браузерингиз ичида очилади ва компьютерингизга сақланади. Чроме ва Эдге браузерларида Saqlash ўша файлнинг устига ёзади, бошқа браузерларда файл юклаб олинади.
Компьютерга ўрнатилган дастур (Windows, macOS, Linux) ва Android иловасида кўпроқ имконият бор: китобча қилиб чоп этиш маркази, Google Driveʼга захира ва интернетсиз тўлиқ ишлаш. Браузер версиясини ҳам «Ўрнатиш» белгиси билан қўшсангиз, у интернетсиз очилади.
Тайёр намунадан бошланг
Бўш саҳифадан эмас, тайёр шаклдан бошлаш тезроқ. Ҳужжат намуналари бўлимида ариза, тушунтириш хати, объективка, ишончнома, шартнома ва титул варақлари бор. Ҳар бирини .docx қилиб юклаб оласиз ёки дарҳол браузерда очиб тўлдирасиз.
Кўп бериладиган саволлар
Ofisbop Ҳужжат Word файлларини очадими?
Ҳа. .docx ва .doc файллари очилади, таҳрирланади ва .docx қилиб сақланади. Бундай файлни Microsoft Word ва бошқа дастурлар ҳам очади.
Онлайн, ўрнатмасдан ишлатса бўладими?
Ҳа. ofisbop.uz/апп саҳифасида ҳужжат яратиш, Word файлини очиш ва сақлаш мумкин. Ҳисоб очиш шарт эмас.
Телефонда ишлайдими?
Ҳа. Android 7 ва янгироқ телефон ва планшетлар учун илова Google Playʼда бор. iPhone ва иПадъда браузер версиясидан фойдаланинг.
Пулликми?
Йўқ. Ofisbop бепул, дастурда реклама йўқ.
Бу Microsoft Wordʼми?
Йўқ. Ofisbop — «VIJDON» МЧЖнинг ўз дастури, Microsoft билан боғлиқ эмас. У Word форматидаги файллар билан ишлай олади, холос.