
Ofisbop Тақдимот — слайдлар тайёрлаш ва уларни экранда кўрсатиш учун дастур. PowerPoint файллари (.pptx ва эски .ppt) очилади, таҳрирланади ва .pptx қилиб сақланади. Шу файлни бошқа компьютердаги PowerPoint ёки бошқа тақдимот дастури ҳам очади.
Нималар қилса бўлади
- Тайёр слайд макетлари: сарлавҳа, икки устун, расм ва матн
- Мавзулар (ранг ва шрифт тўпламлари) бир босишда
- Матн, расм, шакл ва жадваллар; слайд эслатмалари
- Бутун экранда намойиш; компьютер версиясида иккинчи экранга (проекторга) чиқариш
- Слайддаги матн, жадвал ва эслатмаларни лотин ↔ кирилл ёки янги алифбога ўгириш
- Тақдимотни PDF қилиб сақлаш ва чоп этиш (вараққа бир неча слайд)
Қайси файллар очилади
| Формат | Изоҳ |
|---|---|
| .pptx, .pptm | Асосий формат: очиш ва сақлаш |
| .ppt | Эски PowerPoint файллари очилади |
| .potx, .potm, .pot | Андозадан янги тақдимот яратилади |
| .ppsx, .pps | Намойиш файли дарҳол намойиш режимида очилади |
| .odp | ОпенДосумент тақдимотлари |
PowerPoint файлида Ofisbop сақлай олмайдиган қисмлар бўлса (масалан, СмартАрт ёки изоҳлар), дастур файл устидан ёзишдан олдин сўрайди, шунинг учун асл файл тасодифан бузилмайди.
Яхши тақдимот учун
Битта слайдда битта фикр, катта шрифт ва кам матн. Тингловчи ўқишга эмас, сизни эшитишга улгурсин. Слайдлар тартиби, матн ҳажми ва бошқа компьютерда кўрсатишдан олдин нимани текшириш кераклиги ҳақида: тақдимот тайёрлаш қўлланмаси.
Онлайн ёки компьютерда
Тақдимотни браузерда, ўрнатмасдан яратиш мумкин: ofisbop.uz/апп. Файл интернетга юкланмайди. Компьютер версиясида намойишни иккинчи экранга чиқариш ва чоп этиш маркази бор; браузерда намойиш оддий тўлиқ экранда бўлади.
Тайёр тақдимотлар
Тақдимот намуналари: битирув иши ҳимояси, дарс, лойиҳа, ҳисобот ва бизнес-режа. Слайдлар тартиби тайёр, фақат матнингизни ёзасиз.
Кўп бериладиган саволлар
PowerPoint (.pptx) файлларини очадими?
Ҳа. .pptx ва .ppt файллари очилади, таҳрирланади ва .pptx қилиб сақланади.
Телефонда тақдимот қилса бўладими?
Ҳа. Android иловасида слайдларни бармоқ билан суриб алмаштирасиз, таҳрирлаш ҳам мумкин.
Онлайн, ўрнатмасдан ишлайдими?
Ҳа, ofisbop.uz/апп саҳифасида. Ҳисоб очиш шарт эмас.
Бу Microsoft PowerPointʼми?
Йўқ. Ofisbop Microsoft билан боғлиқ эмас. У PowerPoint форматидаги файлларни очади ва сақлайди.