PDF файлларни бирлаштириш, бўлиш ва сиқиш

Сканерланган саҳифаларни битта файлга йиғиш, кераксиз саҳифани олиб ташлаш ёки почтага сиғмайдиган катта PDF ни кичрайтириш — буларнинг ҳаммасини интернетсиз қилиш мумкин.

Янгиланган:

Онлайн PDF хизматлари файлларни ўз серверига юклашни талаб қилади. Паспорт нусхаси, шартнома ёки бухгалтерия ҳужжатлари учун бу хавфли бўлиши мумкин. Ofisbop барча амалларни компьютернинг (ёки телефоннинг) ўзида бажаради.

Бир нечта PDF ни бирлаштириш

  1. Файлларни танланг. Бош ойнадаги PDF қаторида Birlashtirish ни босинг ва бир нечта PDF ни бирдан танланг (Ctrl билан).
  2. Тартибни текширинг. Sahifalarni boshqarish ойнаси очилади: саҳифаларни судраб жойини ўзгартиринг, кераксизини ўчиринг, бурилган саҳифани Chapga / Oʻngga билан тўғриланг.
  3. Қўлланг ва сақланг. Qoʻllash, кейин Saqlash — янги PDF ни қаерга ёзишни танлайсиз.

Очиқ PDF га бошқа файлни қўшиш учун Sahifalar бўлимидаги PDF qoʻshish ни босинг ёки файлни ойнага судраб ташланг — қаерга (бошига, жорий саҳифадан кейин, охирига) қўйишни сўрайди.

Саҳифаларни тартиблаш, буриш ва ўчириш

PDF ни бўлиш ва саҳифаларни ажратиб олиш

Boʻlish: ҳар Н саҳифадан битта файл, ҳар бир саҳифа алоҳида файл ёки ўзингиз ёзган оралиқлар (масалан, 1-3, 4-10) бўйича. Файллар сиз танлаган папкага ёзилади. Фақат бир нечта саҳифа керак бўлса — Ajratib olish.

PDF ҳажмини кичрайтириш

Aylantirish → Siqish уч даражани таклиф қилади:

Натижа ойнасида ҳажм қанчага камайгани кўрсатилади — уни шу ҳужжатга қўллаш ёки алоҳида файл қилиб сақлаш мумкин.

Расм ↔ PDF

Rasmlardan PDF — телефонда олинган ҳужжат суратларини битта PDF га йиғади (A4 вараққа ёки расм ўлчамида). Rasmga (JPG, PNG) — танланган саҳифаларни расм қилиб сақлайди (96, 150 ёки 300 дпи); бир нечта саҳифа битта ЗИП файлга жойланади.

Кўп бериладиган саволлар

Бирлаштирганда мундарижа ва формалар сақланадими?

Жорий ҳужжатнинг мундарижаси, ҳаволалари ва форма майдонлари сақланади. Қўшилган файлларнинг форма майдонлари ҳам ишлайди.

Файл ҳажми ёки саҳифалар сони чекланганми?

Йўқ, чеклов фақат компьютерингиз хотирасига боғлиқ. Юзлаб саҳифали китоблар ҳам очилади — экранда фақат кўринаётган саҳифалар чизилади.

Бошқа қўлланмалар